Сурхондарёда Damas йўловчилар билан жарликка тушиб кетди
Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса 23 июль куни 11:00 атрофида Сариосиё туманида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Damas автомашинаси билан “Хонжиза–Денов” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомашинасига урилиб, пастликка тушиб ағдарилган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas автомашинасининг йўловчиси, 2006 йилда туғилган Вояга етмаган қиз тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.







