Ўзбекистон

ССВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар эълон қилди

Ўзбекистонда бугундан аномал иссиқ бошланмоқда.

ССВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар эълон қилди

Ўзгидромет хабарига кўра, 25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Хусусан, юртимизнинг аксарият ҳудудларида ҳарорат кундузи 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилиши прогноз қилиняпти. Хўш, бундай об-ҳаво шароитида аҳоли ўз саломатлигини асраш учун қандай тавсияларга амал қилиши керак?

 

Жазирама кунларда, энг аввало, болалар, қариялар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликлардан азият чекаётган беморлар ўз соғлигига янада эътиборли бўлишлари зарур.

 

Соат 10:00 дан 17:00 га қадар соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

 

Ташқарига чиқиш лозим бўлса, табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган либослар ва енгил бош кийим кийиш ҳамда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқ.

 

Иссиқ об-ҳавода кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш керак.

 

Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилмаслик лозим. Ёғли, дудланган таомлар тановул қилмаслик, аксинча кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

 

Қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, жабрланувчида кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш, бурундан қон кетиши, қулоқларда шовқин, кўриш қобилиятининг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди. Ҳатто айрим пайтларда тутқаноқ тутиш, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши ва бемор ҳушини йўқотиши мумкин.

 

Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, юртимизда жазирама ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди.

 

Юртимиздаги барча бирламчи тиббиёт муассасаларида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб 2 852 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлимларида ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

ССВ жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар эълон қилди | Zamon.uz