Андижонда “майнинг ферма” фош этилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳрининг Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







