Иорданияда парламент қуйи палатаси тарқатиб юборилди
Сентябрда навбатдаги сайловлар бўлиб ўтади.

Иордания подшоҳи Абдулла II фармони билан пайшанба куни мамлакат Вакиллар палатаси (парламентнинг қуйи палатаси) тарқатиб юборилди.
Аввалроқ Абдулла II 10 сентябрда мамлакатда парламентга сайловлар ўтказишни буюрган эди.
Иордания парламенти — икки палатали: Вакиллар палатасига сайловлар ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сенат (юқори палата) аъзоларини подшоҳнинг ўзи тайинлайди.







