Cаломатлик

Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди

Бу бўйича янги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Семизликни келтириб чиқарувчи янги омил аниқланди

Семизликни келтириб чиқарувчи омиллар кўп. Нотўғри овқатланиш ва камҳаракат турмуш тарзи — улар орасида етакчилари. Аммо бу глобал муаммонинг ҳали бизга номаълум сабаблари ҳам бор.

 

Шулардан бирини Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари аниқлади. Бунинг учун фарқли йилларда АҚШда қарийб 2,9 минг нафар ҳамда Европада 20 минг нафардан зиёд кўнгилли иштирокида ўтказилган тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинди.

 

Изланиш давомида юқоридаги илмий тажриба қатнашчиларининг вазн кўрсаткичлари ва қондаги С витамини концентрацияси ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди. 

 

Маълум бўлишича, семиз инсонлар организмда ушбу модда танқислиги кузатилади. Яъни ортиқча вазнга эга кишиларда C витамини сўрилиши ва унинг танадан чиқарилиши тезлашади. Натижада ҳужайралар яллиғланишига олиб келувчи оксидловчи стресс жараёни кучаяди. 

 

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, қандли диабетнинг 2-тури, жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши каби касалликлар ҳам организмда С витамини даражаси пасайиши билан тавсифланади.

 

Шуларни инобатга олган олимлар танадаги С витаминининг минимал суткалик дозаси камида 45 мг бўлиши керак, деган хулосага келди. Семиз инсонлар организми эса ҳар 10 кг ортиқча вазн учун қўшимча 17-22 мг миқдорида бу дармондорини талаб қилади. 

 

Мутахассислар қайд этганидек, ушбу янгилик тегишли клиник синовларда ҳам тасдиқлангандан сўнг тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"