Тошкент аэропортида валютани ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлишди
Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортида хориж фуқаролари 14 000 АҚШ долларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақида “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 25 июль куни соат 18:40 ларда Тошкент — Алмата йўналиши бўйича учиб кетаётган чет эл фуқаросига тегишли 1 дона қора рангли ҳамён тегишли тартибда кўздан кечирилган. Ҳамён ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган 7100 АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Шунингдек, худди шу рейс билан учиб кетаётган хориж фуқаросининг қора рангли ҳамёни ҳамда шимининг чўнтагидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган 7100 АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







