Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Учтепа туманида иссиқ сув қувури ёрилиб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. Бу бўйича туман ҳокимлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, Учтепа тумани Ширин чорраҳасидаги иссиқ сув қувурларида муаммо юзага келган. Айни дамда ушбу муаммо тўла бартараф этилган.







