Бир оилани ўлдиришда гумонланган шахс ушланди
У терговда воқеага нима сабаб бўлганини айтган.

Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинган, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшли гумонланувчи шахс жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.







