0

Ўзбекистонда туғилишлар сони кескин камайди

Ярим йил давомида туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда туғилишлар сони кескин камайди

 

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида туғилган чақалоқлар сони 2023 йилнинг мос давридагидан 14 700 нафарга кам бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги аҳолининг демографик ҳолатига доир берган маълумотларда келтирилган.

 

Ўзбекистонда 2024 йил январь–июнь ойларида тирик туғилганлар сони 419,9 минг кишини ташкил этди (2023 йил мос даврида 434,6 минг бола туғилган). Шундан ўғил болалар сони 218,1 минг нафар, қиз болалар 201,8 минг нафар бўлган.

 

Агентлик таҳлилига кўра, тирик туғилганлар сони шаҳарларда 212,3 минг кишини, қишлоқларда 207,6 минг кишини ташкил этган. Ярим йил давомида энг кўп туғилишлар май ойида юз берган бўлиб, бир ой ичида 38 026 нафар ўғил бола, 34 865 нафар қизлар дунёга келган. Январь–июнь ойларида жами чақалоқларнинг 97,7 фоизи 1 нафар, 2,2 фоизи 2 нафар туғилган.

 

Олти ой давомида туғилган чақалоқлардан 9,9 фоизининг отаси 25 ёшгача, 82,9 фоизиники 25–39 ёшларга ҳамда 7,2 фоизининг оталари 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган. Туғилган болалардан 37,4 фоизининг онаси 25 ёшгача, 61,3 фоизиники 25–39 ёшлар,1,3 фоизиники 40 ёш ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.

 

Ярим йил давомида туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилоятида қайд этилди —50 360 нафар (жами туғилганларнинг 12 фоизи). Шу билан бирга, Фарғона (47 004 бола), Қашқадарё (43 909), Андижон (38 482) ва Сурхондарё (37 663 ) вилоятларида туғилишлар сони нисбатан юқори бўлди. Туғилганлар сонининг энг кам улуши Сирдарё вилоятида кузатилди — 10 414 нафар (жами туғилганларнинг 2,5 фоизи). Ўз навбатида Навоий (12 365), Жиззах (18 619), Хоразм (18 708) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда (18 969) туғилишлар бошқа ҳудудларга қараганда сезиларли кам.

 

Республикада ўтган йилларнинг январь–июнь ойларида туғилган чақалоқлар сони қуйидагича бўлган:

2015 йил — 311,7 минг нафар;

2016 йил — 317,9 минг нафар;

2017 йил — 311,8 мин нафар;

2018 йил — 324,3 минг нафар;

2019 йил — 347,3 минг нафар;

2020 йил — 365,6 минг нафар;

2021 йил — 390,7 минг нафар;

2022 йил — 413,6 минг нафар;

2023 йил — 434,6 минг нафар;

2024 йил — 419,9 минг нафар.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"