Америкалик бола салкам 2 метр соч ўстириб, рекорд ўрнатди
У сочини парваришлаш учун ҳар куни 1,5 соат вақт сарфлайди.

Жанубий Дакотада яшовчи 17 ёшли Рубен ўсмирлар орасида энг узун соч ўстирган йигит сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Рубен икки ёшидан бери сочини олдирмайди, чунки у соч кесиш машинасидан қўрқади. Кейинчалик улғайган сари ўз қабиласининг урф-одатларига амал қилиб, соч ўстиришда давом этган. Ўсмирнинг айтишича, маҳаллий аҳоли узун сочларни ўз руҳининг бир қисми деб билишади.
Ҳозирда йигитнинг сочи 161 см. У ҳар куни эрталаб сочларини шампунь ва кондиционер билан ювиш учун тахминан 20 дақиқа вақт сарфлайди. Кейин қуритиш учун бир соат керак, тараш ва ўраш учун яна 10 дақиқа керак бўлади. Рубен одатда сочлари узун ўралган ҳолда юради.







