Ўзбекистон

Самарқандда Лабо вояга етмаган болани босиб кетди

Бола олган оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.

Самарқандда Лабо вояга етмаган болани босиб кетди

 

Самарқандда Лабо уриб кетган велосипедчи бола вафот этди. Бу ҳақида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, 23 июль куни соат тахминан 14:00 ларда ҳайдовчи Лабо русумли автомобилини бошқариб келаётиб, йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиб келаётган вояга етмаган велосипедчини уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

 

Оқибатда, вояга етмаган велосипедчи тан жароҳатлари билан шаҳар шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан олиб борилган муолажаларга қарамай, бола шифохонада вафот этган.

 

"Болани келаётгани кўрмай қолдим. Шифокорлардан хушёр бўлишларини сўраб қоламан. Велосипед ҳайдовчиларидан ҳам хушёрликни сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман", — деди Лабо ҳайдовчиси.

 

Маълумотларга кўра, ЙТҲнинг асосий сабаби вояга етмаган бола қаровсиз кўчага чиққанлиги ва ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.