Тошкентда автобус баллони шикастланган ҳолда ҳаракатланди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ йўловчилардан узр сўради.

Ижтимоий тармоқда Тошкентда йўловчи автобуси баллони шикастланган ҳолатда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу куннинг ўзида ушбу автобус йўналишдан саройга қайтарилиб, масъул ходимлар томонидан автобуснинг ғилдираги янгиланган ҳамда бугунги кунда талаб даражасида техник соз ҳолатда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган 2-автобус саройи навбатчи механиги X.B.ga нисбатан интизомий жазо чораси сифатида ойлик маошининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланган.







