Хоразмда ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Нукус давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.Х. ва Ч.Р. фуқаро Х.Б.ни танишлари ёрдамида Нукус давлат педагогика институтининг мактабгача таълим йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 750 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







