Ўзбекистон

ЖССТ хавфли бактерия ва вируслар рўйхатини янгилади

Рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди.

ЖССТ хавфли бактерия ва вируслар рўйхатини янгилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади.

 

Бунинг учун 50 дан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди. 

 

Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди.

 

2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади. Хўш, бу рўйхат нима учун керак?

 

Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. 

 

Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди. 

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.