Сурхондарёда йўл талашган машина жарликка тушиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида йўл талашган машиналардан бири жарликка тушиб кетгани акс этган видео тарқалмоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат 1 август куни 15:00 ларда Сариосиё тумани Хонжиза маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. 2003 йилда туғилган ҳайдовчи УАЗ русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда бораётган УАЗ русумли транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда автомобилнинг ўнг томони тўқнашган. Натижада ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, транспорт воситаси йўлдан чиқиб ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ағдарилган УАЗ автомашинасининг салонида бўлган 6 нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уй шароитида даволанишга рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича судга юборилмоқда.







