Жиззахда икки киши уч-тўрт нафар эркак томонидан калтакланди
Вилоят ИИБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент – Термиз М-39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган қисмида содир бўлган. Шароф Рашидов туманининг “Файзобод” маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Севаз” маҳалласида яшовчи Ф.З. ҳамда М.С.га 4 нафар фуқаро томонидан тан жароҳатлари етказилган.
Суриштирув жараёнида ушбу шахслар “Файзобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Ю., Б.Ю., А.Ю., Ў.Ю. экани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
P.S.: Расмий муносабатда ушбу фуқаролар нима сабабдан жанжаллашганига изоҳ берилмаган.







