Қарши туман ҳокими ўринбосари пора билан ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







