Ўзбекистон

Қирғизистонда Салим Абдувалиев қидирувга берилди

У уюшган жиноий гуруҳни молиялаштиришда айбланмоқда.

Қирғизистонда Салим Абдувалиев қидирувга берилди

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Салим Абдувалиевни қидирувга берди.

 

Айни вақтда Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган 73 ёшли Салим Абдувалиев Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳини молиялаштиришда айбланмоқда. Бишкек шаҳар Октябрь туман суди қарори билан Салим Абдувалиевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги сиртдан эҳтиёт чораси қўлланиб, у давлатлараро қидирувга берилган.

 

Салим Абдувалиев 2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан 6 йил озодликдан маҳрум қилинган. У 2023 йилнинг декабрида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб ушланганди.

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолиси: ўртача ёш бўйича ҳудудлар орасидаги тафовут маълум бўлди

Маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида қайта ҳисобланган.

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

Чорвачиликни ривожлантириш: қўшимча 400 минг тонна гўшт етиштириш режалаштирилмоқда

2030 йилгача озуқа етиштириш ҳажмини 90 млн тоннага етказиш, 100 дан ортиқ озуқа марказини ташкил этиш ва чорвачилик учун янги субсидиялар жорий қилиш таклиф этилди.

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ҳудудларда 81 трлн сўмлик лойиҳалар амалга оширилади: 320 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш ошди: ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошди.

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Тадбиркорлардан стартапчиларгача: ЎзЛиДеПP электоратни кенгайтирмоқчи

Партия электоратни кенгайтиришни жамиятнинг турли қатламлари манфаатларини сиёсий майдонда ифода этиш билан изоҳлади.

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Тошкентда халқаро туризм форуми бошланди

Илк бор ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистондаги меҳмонхона бизнеси, курорт ва рекреация инфратузилмаси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шунингдек, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш имкониятлари тақдим этилади.

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

198 давлат орасида эътироф: Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

2026 йилги Global Peace Index натижаларида ҳам Ўзбекистон дунёнинг тинч мамлакатлари қаторида қайд этилган.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.