Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Ташриф давомида икки томонлама музокаралар ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат раҳбарларининг музокаралари ва Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади.

 

Асосий эътибор савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилади.

 

Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кутилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, давлат ташрифи доирасида Қозоғистон пойтахтида ишбилармонлик ва маданият тадбирлари ўтказилмоқда. Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши кўзда тутилган.

 

Ўзбекистон Президенти 9 август куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди

Эркакнинг қарзи 100 млндан ортиқ бўлиб, уларни тўламай келган.

custom img

Солиқ имтиёзларини олишнинг электрон тартиби жорий этилди

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича мурожаатлари 2 иш кунида кўриб чиқилади.

custom img

Қарийб 1800 нафар тадбиркорнинг электр энергияси бўйича имтиёзи тикланди

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналаридан электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди.

custom img

Тошкентдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ЙПХ ходими сўнгги манзилга кузатилди

Тошкент шаҳрида Чевролет Оних ва ЙПХ хизмат мототцикллари иштирокида ЙТҲда содир бўлган эди.

custom img

Зангиотадаги газ “заправка”сида юз берган портлаш сабаблари очиқланди

АГТШда маиший газ баллонларига ноқонуний газ тўлдирилгани портлашга сабаб бўлган.

custom img

Аномал иссиқ тез ёрдам чақириқларини кескин оширмади — ССВ

Жазирама кузатилган сўнгги тўрт кун давомида республика бўйича 166 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушган.

custom img

Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари этиб тайинланди

Унга генерал-лейтенант ҳарбий унвони ҳам берилди.

custom img

АҚШда ҳибсга олинган ўзбекистонлик юк машина ҳайдовчиси гаров эвазига озод қилинди

21 ёшли футболчи ҳалок бўлган ЙТҲ бўйича айбланаётган ўзбекистонлик электрон кузатув мосламаси тақиш шарти билан қўйиб юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"