Ўзбекистон

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг токдан 3 млрд сўмдан зиёд қарзи мавжуд бўлган.

Зангиотада электрдан қарздорлик сабаб машиналар хатланди

Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали фойдасига 3.140.139.240 сўм жиноят натижасида етказилган зарар ундириш белгиланган.


Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Т.га тегишли бўлган “DAMAS-2” ва “GAZ 27527” русумли автотранспорт воситалари хатланиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига қўйилиб, ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида “E-AUKSION” савдо тизимига сотишлик учун қўйилган.


Бундан ташқари, қарздор А.Т.га тегишли бўлган Тошкент туман, Кўксарой МФЙ ҳуддуида жойлашган бино ва иншоотлари қарздорлик юзасидан хатланиб, “E-AUKSION” савдо тизимига сотиш учун қўйилган.
Шунингдек, қарздор А.Т.га тегишли бўлган Иситиш қозони хатланиб, савдо дўконига сотиш учун топширилган.


Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Ш. дан ундирувчи “Энергосавдо” Бўстонлиқ туман бўлими фойдасига 122.517.360 сўм зарар ундириш белгиланган.


Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Шариповга тегишли бўлган “LACETTI-2” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига қўйилган.


Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан хатланган автотранспорт воситасини “E-AUKSION” савдо тизимига қўйиш чоралари олиб борилмоқда.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.