Ўзбекистон

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

 

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик мутахассисларни тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ишга жалб этишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 13 ноябрь куни Стокгольм шаҳрида «Ўзбекистон — Швеция: кўникмалар, истеъдодлар ва меҳнат миграцияси» мавзусида форум бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилди.

 

Унда Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ва Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Хусанов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Швеция давлат идоралари, иш берувчилар, рекрутинг компаниялари ҳамда диаспора вакиллари иштирок этди.

 

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов, Швециянинг Ўзбекистондаги элчиси Мартин Розен ва Швеция Миграция хизматининг Ўзбекистон бўйича лойиҳа раҳбари Габриела Фуртадо сўзга чиқди.

 

Мартин Розен Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётини юқори баҳолаб, мамлакатни Марказий Осиёда Швециянинг истиқболли ҳамкорларидан бири сифатида қайд этди. Унинг таъкидлашича, меҳнат миграцияси икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда.

 

Габриела Фуртадо швед иш берувчилари ва рекрутинг агентликларини Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришга чақирди. Шунингдек, у қонуний ва уюшган меҳнат миграциясини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатининг аҳамиятини таъкидлади.

 

Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти, европалик иш берувчилар талабларига мос мутахассисларни танлаш механизмлари ҳамда миграция сиёсатидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

 

Азимжон Хусанов эса касбий таълим тизими, швед иш берувчилари ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик, жумладан, қўшма дастурлар асосида мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини Швеция стандартларига мослаштириш имкониятлари ҳақида сўз юритди.

 

Форумда Швеция корхоналари конфедерацияси, Фермерлар федерацияси, «яшил» иш берувчилар бирлашмаси, «IKEM» ташкилоти, Швециянинг Евроосиё бўйича савдо палатаси ҳамда «OnePartnerGroup» ва «Incluso» рекрутинг компаниялари вакиллари қатнашди. Норвегиянинг «QM Software» ташкилоти вакиллари ҳам тадбирда иштирок этди. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқларига ўзбекистонлик ходимларни жалб этишдан манфаатдор эканини билдирди.

 

Мулоқот давомида Швециянинг шимолий ҳудудлари, жумладан, саамлар истиқомат қиладиган ва кадрлар танқислиги кузатилаётган ҳудудлар вакиллари ҳам ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

 

Хусусан, тиббиёт ходимларига эҳтиёж юқорилиги сабабли ўзбекистонлик ҳамшираларни тайёрлаш дастурида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.