Ўзбекистон

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

Сурхондарёда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб олиб кириш ва қабул қилиб олиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Поршень ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасидаги наркотиклар: икки киши ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Хизматнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддаларни автомобиль эҳтиёт қисмларига яшириб, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ҳолати аниқланди.

 

Маълум бўлишича, мамлакатга кириш учун «Айритом» чегара божхона постига келган, 1966 йилда туғилган Афғонистон фуқароси бошқарувидаги «Toyota» русумли автомобиль текширилган. Текширув давомида автомобиль юкхонасидаги двигатель поршени ва бошқа эҳтиёт қисмлар ичига яширилган қарийб 400 грамм опий топилган.

 

Шундан сўнг, мазкур фуқаронинг Термиз шаҳрида вақтинча яшаб турган хонадони ҳам кўздан кечирилган. У ердаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ичидан яна 848 грамм опий ва 551 грамм героин аниқланган.

 

Кейинги тезкор тадбирлар наркотик моддаларни Ўзбекистонда қабул қилиб олиши керак бўлган шахсни аниқлашга қаратилган. Натижада Денов туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Шўрчи тумани ҳудудида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси 2-қисми ҳамда 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Дориларни рецептсиз олиш тартиби ўзгарди: янги мезонлар белгиланди

Энди икки ёки ундан ортиқ фаол моддали дорилар ҳам рецептсиз сотиладиган тоифага киритилилади.

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Швеция иш берувчилари ўзбекистонлик кадрларга қизиқмоқда: қайси соҳаларга талаб бор?

Кадрлар етишмаётган шимолий ҳудудларда ўзбекистонлик кадрларни тайёрлаш ва ишга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.