Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади
Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш қонунчилик талабларининг бузилиши ҳисобланади. Бундай ҳолатлар юзасидан суд томонидан белгиланган жазо чораларининг ижроси ҳам қонунийликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 2026 йил 7 сентябрдаги ижро варақасига асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги учун судланган А.Т.дан 16.480.000 сўм жиноий жарима ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими иш юритувига олиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Натижада суд томонидан тайинланган жиноий жарима тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.
Бу каби ижро ҳаракатлари қонун устуворлигини таъминлаш, ер ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланиш, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишида муҳим аҳамият касб этади.







