Lifestyle

COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлиши мумкин

ЖССТ бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлиши мумкин

Ташкилот ҳисоботига кўра, сўнгги ҳафталарда дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари орта бошлаган.

 

Ўсиш динамикаси асосан Шимолий ва Жанубий Америка, Европа ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этиляпти. Инфекция шу кунларда Париж шаҳрида давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларининг 40 нафар иштирокчисида ҳам аниқланган.

 

ЖССТ вакили Мария Ван Керховенинг огоҳлантиришича, келгусида хасталаниш кўрсаткичлари янада ортиши ва яқин орада вируснинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд.

 

“Бир неча ҳафта давомида SARS-CoV-2 ташхиси қўйилган беморлар сони 10 фоизга кўпайди, — дейди эксперт. — Айниқса, Европада ушбу статистика 20 фоиздан ортган. Бу — 84 мамлакатда йўлга қўйилган мониторинг тизимимиз маълумотлари. Аслида, инфекциянинг реал тарқалиш кўлами бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни коронавирусга қарши эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақирди. Хусусан, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами ҳар 12 ойда бир марта тегишли вакциналарни олиши тавсия этилмоқда.

 

Мария Ван Керховенинг хулоса қилишича, ушбу профилактик чора СOVID-19 нинг хавфли вариант ва штаммлари пайдо бўлиши хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

COVID-19нинг янада юқумли штаммлари пайдо бўлиши мумкин | Zamon.uz