Машина люкидан танасини чиқариб, доира чалган эркак жазоланди
Ҳолат Бухородаги тўйларнинг бирида юз берган.

Ижтимоий тармоқда Gentra йўловчиси транспорт воситасининг ойнасидан тана қисмини чиқарганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
“2 август куни тўй эди. Тўй куни машинанинг том қисмидан танамни чиқариб, доира чалдим. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди ҳуқуқбузар.







