Ўзбекистон Европага электр экспорт қилиши мумкин
Бу ҳақида энергетика вазири маълум қилди.

Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади.
Бу ҳақида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилди.







