Ўзбекистон

159 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган

Ҳужжат топширган 805 688 нафар абитуриентнинг 740 352 нафари тест синовларида иштирок этгани маълум қилинди.

159 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган

 

АОКАда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2024/2025-ўқув йили учун таълим ташкилотларига кириш тест синовларининг дастлабки якунлари юзасидан маълумот берилди.

 

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14-25 июль кунлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ 73 та катта сиғимли бинода очиқ ва холис ўтказилди.

 

Жараённи хавфсиз ва беталафот ўтказиш учун 1 578 нафар ички ишлар, 833 нафар Миллий гвардия, 314 нафар Ёнғин хавфсизлиги ва 233 нафар Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари жалб этилди. Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида кенг жамоатчилик орасидан очиқ танлов ўтказиш орқали 3 000 нафарга яқин гуруҳ назоратчиси, шунингдек, гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган абитуриентларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 120 нафар сурдотаржимон жалб этилди.

 

Ҳужжат топширган 805 688 нафар абитуриентнинг 740 352 нафари (91,9%) тест синовларида иштирок этди, 65 336 нафар (8,1 %) абитуриент турли сабабларга кўра қатнашмади.

 

Тест синовларида иштирок этган 740 352 нафар абитуриентдан 418 минг нафардан ортиғи ёки 56,5% (2023 йилда 53.3%) 56,7 дан юқори балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. 321 минг нафардан ортиғи ёки 43,5% (2023 йилда 46.7%) абитуриент 56,7 дан паст балл тўплаган ҳолда танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўла олмади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

159 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган | Zamon.uz