Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ИИО машинасидан сакраган фуқаро вафот этди

Бу ҳақида вилоят прокуратураси хабар берди.

Тошкент вилоятида ИИО машинасидан сакраган фуқаро вафот этди

Қайд қилинишича, 26 июл куни тунда Оққўрғон тумани, "Ҳамид Олимжон" маҳалласида истиқомат қилган Т.М. "Қўштепа" маҳалласидаги автомобилларни ювиш шохобчасида маст ҳолатда жамоат тартибини бузгани ҳақида аҳоли томонидан мурожаат бўлган.

 

Чақирувга асосан борган Ички ишлар органи (ИИО) ходимлари уни мастлик тарқалгунига қадар Бўка тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли пунктга (ҳушёрхонага) етказиш учун хизмат автомашинасида олиб кетишган.

 

Автомашина орқа ўриндиғида ўтирган Т.М. ички ишлар органи ходимларидан қочиш мақсадида, эшикни елкаси билан очиб, ўзини ерга ташлагани таъкидланмоқда. Бўка тумани Тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, унда бош қисмининг ички ва ташқи жароҳатлари, шилинган, бурун суяги синиши ва бошқа тан жароҳатлари ҳамда алкоголь мастлик ҳолати аниқланган.

 

Т.М. жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурати сабабли Бекобод тумани Марказий шифохонасига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ИИО ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.