Ўзбекистон

Андижонда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Суд томонидан уларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Андижонда ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар ушланди

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи А.Д. синфдоши Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг август ойида Қирғиз Республикасида истиқомат қилувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат чегараси орқали ноқонуний ўтказилган 87 турдаги “Фокусин”, “Допегит”, “Когитум”, “Эринит” ва бошқа дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, дори воситаларининг умумий қиймати 1.616.802.000 сўмни ташкил қилган.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг маълум бир қисми тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат реестрига киритилмаган ҳамда уларга нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган.

 

Таъкидланишича, фуқаро А.Д. муқаддам уюшган гуруҳ таркибида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятларини содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Ҳолат юзасидан А.Д. ва Ш.Ж.га нисбатан ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди томонидан А.Д.га нисбатан 5 йил ҳамда Ш.Ж.га нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"