Хитойда акула шаклидаги робот яратилди
У ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин.

Робот ҳақиқий акуланинг ҳаракатларини, жумладан, бурилиш, шўнғиш ва ҳатто оғиз ҳаракатларини ҳам аниқ такрорлайди.
Узунлиги қарийб беш метр ва оғирлиги 350 килограмм бўлган акула роботи секундига 0,7 метргача тезлашиши ва 20 метр чуқурликка тушиши мумкин.
Технология оптик камералар, сенсорлар, сонар технологияси ва жойлашишни аниқлаш тизимлари билан жиҳозланган.







