Ўзбекистон

12 август учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 41 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

12 август учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

12 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.    

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.    

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.    

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

custom img

Ўзбекистон Президенти ЙХҲТ бош котибини қабул қилди

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Сенатор Турсинхан Худайбергенов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Мукофот сенаторнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан берилди.

custom img

Навоий вилоятида сел оқибатида йўл тўсилиб, 4 та автомобиль зарар кўрди

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

custom img

Ёзги таътилда ўқувчилар назорати юзасидан кафолат хати олинаётгани рад этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу мазмунда ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсия берилмаганини маълум қилди.

custom img

Тошкентдан Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди

Олтин қуймалар йўловчининг чамадони ички қисмларига яширилгани аниқланган.

custom img

Овозсиз санъат, чуқур маъно: Тошкентда “Қўғирчоқлар” кўргазмаси очилди

Тошкентдаги Артепа галереясида швейтсариялик рассом Петер Аэрсчманннинг “Қўғирчоқлар” номли кўргазмаси намойиш этилди. Кўргазма илк бор Ўзбекистонда ташкил этилди.

custom img

Тошкентда миллий терма жамоа ЖЧга кузатилиши сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар тадбир хавфсизлиги ва уни юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий этилмоқда.

custom img

Фарғонада эрини калтаклаган аёл жаримага тортилди

Судда жабрланувчи эркак аёлига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган ҳамда уни кечирмаслигини маълум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"