Андижонда аёл ўзини каналга ташлаб юборди
Ҳодисага нима сабаб бўлгани очиқланди.

Маълум қилинишича, Асака туманида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси, 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, жаҳл устида Шаҳрихон сойга ўзини ташлаб юборган. Ўша пайтда ҳудудда хизмат олиб бораётган Асака тумани ИИБ профилактика инспектори уни кўриб қолиб, қутқарган.
“3 август куни соат эрталаб 05:30да тунги хизматни ахборотини бериб чиқаётган пайтимда, нотаниш аёл Шаҳрихон сойи кўприги тагида ўтирган экан. Фуқарога у жой хавфли эканлигини айтганимда, у яқинлашмаслигимни айтиб, ўзини сувга ташлаб юборди. Мен ўз хизмат вазифамни бажариш мақсадида, аёлнинг орқасидан ўзимни сувга ташлаб, аёлни қутқариб қолдим”, — дейди профилактика инспектори.
Маълумотларга кўра, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг эри сурункали ичкиликка берилган. Оқибатда, аёл доимий зўравонликка учраб келган.







