Ўзбекистон

Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Жорий йилнинг 3 июнь куни 1992 йилда туғилган Б.Ш. қўшниси Ш.M.нинг 2014 йилда туғилган қизи Д.A.гa уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилган.

 

Б.Ш. вояга етмаган қизга агар бўлган ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, уни ўлдириш билан қўрқитган. Қизнинг онаси эркакнинг ҳаракатларини қизи видеотасвирга тушириб олганини, бу ҳолат юзасидан тергов органларига хабар берганини, лекин улар томонидан тегишли чора кўрилмаётганлигини билдириб, фарзандининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

 

Болалар омбудсманининг Ички ишлар вазирлигига юборган сўрови асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7 июль куни Б.Ш.гa нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми “v банди (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши юзасидан 26 июль куни айбланувчи Б.Ш.га нисбатан “қамоқ”» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши материаллари тегишли судга юборилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Нурафшон махсус техника” корхонаси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди.

custom img

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташрифи чоғида “Cyber University” давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

custom img

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Қўмита лойиҳа хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутишини маълум қилди.

custom img

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

custom img

Тошкентда тадбиркордан 360 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи қурилиш жараёнига сунъий тўсқинлик қилмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"