Фуқаро танасига дори яшириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро ҳатти ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган.
Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, фуқаро танасига хуфиёна яширилган 650 дона “Актовегин” номли дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.







