Cаломатлик

Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар

Мактаб ёшидаги бола кунига камида 4 марта таомланиши ва эрта уйқуга ётиши мақсадга мувофиқ.

Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар

Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак. Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради?

 

— Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон, — дейди мутахассис. — Ўғил-қизларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши — уларда иммунитет заифлиги белгиси.

 

Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади.

 

Чунки мактаб ёшидаги ўғил-қизлар организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул. Бу — иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил.

 

Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат – 22:00 гача сурилиши мумкин.

 

Ухлашдан аввал компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади.

 

Қолаверса, меъёрий ҳордиқ иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, кичкинтойлар айни шу соатларда яхши ўсади.

 

Яна бир муҳим тавсия: бола кунига камида 4 марта таомланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши, 19:00-19:30да кечки овқат танаввул қилиши мақсадга мувофиқ.

 

Фаст-фуд, тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар, турли ширинликлар ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

 

Йодланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта.

 

А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар | Zamon.uz