“Перевод” учун имтиҳонлар қачон бўлиши айтилди
Тест 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади.

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 19-20 август кунлари бўлиб ўтади.
Тест синовлари икки сменада ташкил этилиб, 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан - жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.
Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ид-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.







