Ўзбекистон

Қашқадарёда 18 ёшли ўсмир ток уриши оқибатида вафот этди

Воқеа сув ҳавзаларининг бирида содир бўлган.

Қашқадарёда 18 ёшли ўсмир ток уриши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани Бешкент шаҳридаги сув ҳавзаларидан бирида 18 ёшли йигит ток уриши оқибатида вафот этди. Марҳум йигит асли Косон туманидан бўлиб, Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйда ижарада яшаб келган. 

 

"Бола чўмилиш жараёнида танаси нам ҳолатида телефон қувватлаш учун ўрнатилган мослама устига оёғини қўйган. Қисман ток урган деб тахмин қиляпмиз. Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масъуллар томонидан экспертиза жараёнлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг ҳаммасига аниқлик киритилади", — дейди сув ҳавзаси вакили Нуриддин Пирназаров.

 

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлганидан сўнг марҳумнинг яқинлари тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилган. Унга қадар эса бемор йигитга манзилда бўлиб турган шифокорлар ёрдам кўрсатган.

 

Тез ёрдам машинаси 18:40 ларда воқеа жойига етиб борган. Шифокор ўша ерда бемор юрагини ёпиқ массаж қилган, сунъий нафас берган. Тиббий ёрдамларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган.

 

"Бемор Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинганда, унда тириклик аломатлари аниқланмаган", — дейди Қарши туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Икром Ҳайитов.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Қашқадарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Сузиш ҳавзаси фаолияти эса вақтинча тўхтатилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарёда 18 ёшли ўсмир ток уриши оқибатида вафот этди | Zamon.uz