Сурхондарёда 16 ёшли йигит опасини уриб ўлдириб қўйди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Жорий йилнинг 11 август куни соат 01:30 атрофида Музработ туманида яшовчи 18 ёшли қиз йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги сабабли ўзининг укаси томонидан таёқ ва металл жисм билан бошига ва танасининг турли жойларига тан жароҳати етказилган.
Бунинг натижасида қиз ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.







