Туркияда автобус йўловчилари билан жарликка қулади
Ҳодиса оқибатида 20 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Туркиянинг Бодрум курортидан Ван провинциясига кетаётган йўловчи автобуси жарликка ағдарилиши натижасида 20 дан ортиқ одам жароҳат олди. Улардан 3 таси оғир аҳволда.
Ҳодиса жойига тез ёрдам машинаси, қутқарувчилар, полиция ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб борган. Маълумотларга кўра, жабрланганларнинг барчаси маҳаллий фуқаролар.







