Россияда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган ўзбекистонлик болалари Сибир пойтахтига тўпланди.

Бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солди. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлади.
Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар бола Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган.







