Ўзбекистон

Электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келмоқда

Истеъмолчиларнинг эътирозлари юзасидан муносабат билдирилди.

Электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келмоқда

Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Шу билан бир қаторда, айрим истеъмолчиларда бундай ҳолатлар кузатилиб, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритишганда ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарздорлик сифатида тушунтирилгани тўғрисида видеохабарлар тарқалди.

 

Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йилнинг август ойидан янгиланган “ҲEТ биллинг” дастурий комплекси ташкил этилди.

 

Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиқмоқда. Бундай ноаниқликлар аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келмоқда | Zamon.uz