Икки вилоятда “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Хоразм ва Жиззах вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Боғот туманида фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Дўстлик туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ж. фуқаро Ф.Б.га ўзини Жиззах шаҳридаги “Д.Ш.” МЧЖ автомактаби инструктори деб таништириб, унга “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







