Ўзбекистон

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит қамалди

У 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган.

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган 27 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. 

 

Маълум қилинишича, йигит 2024 йилнинг 2 июлидан бошлаб Telegram’да “Қуръон ва ҳатим” номли гуруҳ ташкил қилган. У 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан ушбу диний мазмундаги материаллар ўрганиб чиқилган. Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, улар ҳеч қандай бузғунчилик ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи, давлат ва конституцион тизимга қарши диний материаллар эмаслиги аниқланган.

 

Бироқ йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241 моддасига асосан диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган. У жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳри судида айбига тўлиқ иқрор бўлган.

 

Суд ҳукми билан йигитга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит қамалди | Zamon.uz