Ўзбекистон

Мансабдорнинг хонасига 5 минг доллар ташлаб кетилди

Тошкент вилоятида кузатилган ушбу вазият мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди.

Мансабдорнинг хонасига 5 минг доллар ташлаб кетилди

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи хизмат хонасида номаълум шахс томонидан файл папка қолдириб кетилгани ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 доллар борлиги аниқланди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, воқеа 16 август куни содир бўлган ва ушбу ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ҳамда бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилиб, хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

 

"Мавжуд вазият мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

 

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг уч баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.

 

Маълумот учун, Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра, пора олиш-бериш билан боғлиқ ҳаракатлар жиноят ҳисобланиб, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.