Ўзбекистон

“Менинг энг катта мақсадим - халқимни бахтли кўриш”

Президент Кегейли туманидаги Жузимбағ маҳалласида бўлди.

“Менинг энг катта мақсадим - халқимни бахтли кўриш”

Бу ерда 4 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди. Учта мактаб, олтита боғча, етмишдан ортиқ тадбиркорлик субъектида аҳоли доимий иш билан банд.

 

Чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган бу ҳудудда 990 та хонадоннинг томорқаси бор. Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллий имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, деҳқончилик учун 174 нафар фуқарога 128 гектардан ортиқ ер узоқ муддатга ажратилган. Улар деҳқончилик қилиб, рўзғор учун қўшимча даромад қилмоқда. Иссиқхона ташкил этиб, йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўяётган оилалар сони кўпаймоқда.

 

Маҳаллада “Оrol Agro” корхонаси томонидан “Ёшлар узум боғи”  ташкил этилган. Унда 40 кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб берилган.

 

Воиш усулида парвариш қилинаётган бу токзорнинг қатор ораларидан ҳам омилкорлик билан фойдаланилмоқда. Турли сабзавотлар етиштирилиб, 400 тоннагача маҳсулот олинмоқда. Токлар тўлиқ ҳосилга кириши билан йилига қиймати 4 миллиард сўмлик 200 тоннага яқин маҳсулот олиниши кўзда тутилган.

 

Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган йигит-қизлар билан суҳбатлашди.

 

Улар сўнгги йиллардаги имкониятлардан фойдаланиб, деҳқончилик учун ер олгани, полиз экинлари ва кўкатлар етиштириб, даромад топаётганини айтди. Режа ва ниятлари ҳақида гапирди.

 

- Сизларнинг ишли бўлганингизни, кўзингиздаги ишончни кўриб, хурсанд бўлдим. Ўзи менинг энг катта мақсадим шу - халқимни рози қилиш, бахтли кўриш. Қилаётган ишларимиз тўғри, фақат уни кенгайтиришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент ёшларнинг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун совуткичли омбор қуриш, эҳтиёжманд йигит-қизларнинг тўйлари ва шартнома тўловларига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Менинг энг катта мақсадим - халқимни бахтли кўриш” | Zamon.uz