Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Шунингдек, ҳашар кунлари арафаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.

24−25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Ушбу саналар шанба ва якшанба кунига тўғри келмоқда.
Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат.







