Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди
Ҳозирда аёлга нисбатан жиноий иш очилган.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлади. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Унинг айтишича, марҳум 40 ёшлар атрофида бўлган, унинг жасади экспертизага олиб кетилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.







