Сурхондарёда пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
Бахтсиз ҳодисага юқори тезлик сабаб бўлганди.

Сурхондарё вилоятида катта тезлик билан келиб, пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи тезликни назорат қилиб бўлмас даражада оширган. Оқибатда 1 киши жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилган.
Ҳайдовчига нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.







