Тошкент аэропортида фуқаро пробаси қалбаки бўлган тилла олиб ўтмоқчи бўлди
Унинг тахминий нархи 76 млн сўмни ташкил қилган.

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона ходимлари томонидан 6 август куни “Тошкент-Деҳли” йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси фуқароларни контактсиз шахсий кўрикдан ўтказиш қурилмаси ёрдамида текширилган.
Унга кўра, фуқаронинг билагига тақилган, муқобил манбаларга кўра нархи 76 млн 387 минг сўмни ташкил этган, умумий оғирлиги 120,77 грамм бўлган 583 рақамли давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилган пробаси мавжуд бўлган жами 2 дона сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







