Ўзбекистон

Тошкентда қизга шилқимлик қилган электрик қамалди

Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Тошкентда қизга шилқимлик қилган электрик қамалди

Аёл фуқаро жорий йилнинг 9 август куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга мурожаат қилиб, электрик А.Ж. унга шаҳвоний шилқимлик қилиб, тегажоғлик қилганини, шу сабабли унга чора кўришни сўраган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А.Ж.га маъмурий баённома расмийлаштирилган. Мазкур суд иши ЖИБ Юнунособод тумани судида кўриб чиқилган.

 

Суд мажлисида А.Ж. фуқаро Т.Д.нинг илтимосига кўра бориб, сантехника ишларини бажарганлигини, уйда унинг невараси С.Б. бўлганлигини, унинг бир ўзи унитазни тузатишга қийналганлигини ва ундан ёрдам сўраганини, шундан сўнг у билан қўл силкишиб хайрлашганини маълум қилган.

 

Судланувчининг таъкидлашича, у С.Б.га нисбатан ҳеч қандай шилқимлик қилмаганини баён қилиб, унга нисбатан енгиллик берилишини сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, А.Ж. МЖтКнйнг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда қизга шилқимлик қилган электрик қамалди | Zamon.uz